Халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ

Жорий йилнинг 17-ноябрь куни Япониянинг илмий лаборатория қкрилмалари ишлаб чиқариш ва уларни экспорт қилиш билан шуғулланувчи йирик компанияларидан бири “Interactive Corporation” савдо компаниясининг расмий вакиллари Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтига ташриф буюришди.


  • Делегация аъзолари таркибида компаниянинг вакиллик директори А.Ю. Батраков ва JEOL бренди билан машхур бўлган электрон микроскоплар ишлаб чиқарувчи компаниянинг Осиё минтақаси бўйича менежери Т. Хитачи ва бошқа вакиллар бўлиб, улар томоидан ишлаб чиқарилган замонавий электрон микроскоплар ва бошқа қурилмаларининг техник характеристикалари бўйича институт жамоасига маълумотлар беришди
    Делегация аъзолари томонидан институтнинг илмий-тадқиқот йўналишларига мос келувчи қурилмалар бўйича батафсил маълумотлар бериш юзасидан келгуси ойда семинар ўтказилиши таклиф этилди ва бу таклиф институт раҳбарияти томонидан қўллаб-қувватланди