ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ


“Янги Конституция – тараққиёт қомуси"
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги Ф-72-сон фармойиши 1-иловаси билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган байрам тадбирларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш дастури"нинг 38-бандида “Барча олий таълим ва илмий ташкилотларда талабалар, магистрлар, тадқиқотчилар, таянч докторантлар ва докторантлар ўртасида “Янги Конституция – тараққиёт қомуси" мавзусида илмий мақолалар танловини ташкил этиш" топшириғи берилган. Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 53-моддасида белгиланган “Ҳар кимга илмий, техникавий ва бадиий ижод эркинлиги, маданият ютуқларидан фойдаланиш ҳуқуқи кафолатланади. Интеллектуал мулк қонун билан муҳофаза қилинади. Давлат жамиятнинг маданий, илмий ва техникавий ривожланиши ҳақида ғамхўрлик қилади” ҳамда 79-моддасида келтирилган “Давлат ёшларнинг шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, маданий, экологик ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди, уларнинг жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этишини рағбатлантиради. Давлат ёшларнинг интеллектуал, ижодий, жисмоний ва ахлоқий жиҳатдан шаклланиши ҳамда ривожланиши учун, уларнинг таълим олишга, соғлиғини сақлашга, уй-жойга, ишга жойлашишга, бандлик ва дам олишга бўлган ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратади” тамойиллари асосида Институтда докторантлар ва тадқиқотчилар ўртасида илмий мақолалар танлови ўтказилди. Институт директорининг 2023 йил 30 ноябрдаги №01-46 сон буйруғи билан танлов комиссияси тузилди. Комиссия аъзолари қуйидаги таркибда тузилди:
Комиссия раиси: профессор Ш.Б. Утамурадова
Комиссия аъзолари: академик А.Т. Мамадалимов
доцент Н.А. Тургунов
к.и.х. Ж.Ж. Ҳамдамов
К.М. Файзуллаев Ушбу танловда институтнинг таянч-докторантлари, докторантлари ва ёш илмий тадқиқотчилар ўзларининг мақолалари билан иштирок этишди. Танлов комиссиясининг хулосасига кўра:



1-ўрин: Матчонов Ҳусниддин Жамоладдинович
2-ўрин: Бахронқулов Завқиддин Эркин ўғли
3-ўрин: Джумамуратов Комекбай Алламбергенович
4-ўрин: Турманова Раймаш Махмутовналар эгаллашди. Танлов ғолиблари ва иштирокчиларига Институт директори проф.Ш.Б. Утамурадова томонидан тегишли сертификатлар ва қимматбаҳо совғалар тақдим этилди.