Халқаро ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланмоқда

ИНФОРМАЦИОННОЕ СООБЩЕНИЕ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 6-июлдаги “2022-2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-307-сон қарори ижросини таъминлаш ва институт фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги директори О.Тўйчиев бошчилигидаги вазирлик ходимлари Яримўтказгичлар физикаси ва микроэлектроника илмий-тадқиқот институтига ташриф буюришди.

  • innoweek1

  • Вазирлик делегациясига институт директори ф.м-ф.д., профессор Ш.Утамурадова институтнинг асосий фаолият мезонлари, бажарилаётган илмий лойиҳалар тўғрисида маълумотлар берди. Шундан сўнг, агентлик директори О.Тўйчиев хар бир режалаштирилаётган илмий лойиҳаларга ишлаб чиқариш корхоналаридан ҳамраҳбарлар бириктирилиши ва бунинг натижасида илмий лойиҳа натижаларининг амалда қўлланилиш имкони ортишини таъкидлади. Институт илмий ходими Саид ака хозирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорликда бажарилаётган илмий лойиҳа ва унинг кутилаётган натижалари бўйича маълумотлар берди.
    Бундан ташқари агентлик расмийлари томонидан Институтда малакали илмий педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш юзасидан масалаларга тўхталиб ўтилди.


    Бундан ташқари агентлик расмийлари томонидан Институтда малакали илмий педагогик кадрларни тайёрлаш бўйича ёш олимларни қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш юзасидан масалаларга тўхталиб ўтилди